АсосийJamiyat

Оҳангаронда кучли ёнғин содир бўлди. У тобора кенг ёйилаётгани айтилмоқда(видео)

'Оҳангаронда кучли ёнғин содир бўлди. У тобора кенг ёйилаётгани айтилмоқда(видео)'ning rasmi

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Шодмалик” МФЙ ҳудудида ёнғин содир бўлган. Ҳолат юзасидан ФВВ бирламчи маълумот берди.

Бугун, 31 май куни соат 15:52 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи диспетчерлик хизматига Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Шодмалик” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Олмалиқ” автомобиль йўли бўйида қуриган ўт ва хас-хашаклар ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 5 та  ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:09 да етиб борган, ёнғин соат 16:52 да қуршаб олинган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.

Вазият ФВВ раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар