АсосийJamiyat

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 130 дан ортиқ буйрак трансплантацияси операцияси ўтказилди

'Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 130 дан ортиқ буйрак трансплантацияси операцияси ўтказилди'ning rasmi

Илгари юртимизда буйрак ва жигар етишмовчилигида орган трансплантацияси амалиётлари ўтказилмасди. Бу эса кўплаб беморларнинг эрта вафотига олиб келар ёки катта маблағ эвазига хорижда операция қилдириб келинишига тўғри келарди.  

Айни пайтда эса бу икки мураккаб амалиёт юртимизда ҳам амалга оширилмоқда, айнан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази трансплантология бўлимида буйрак трансплантацияси ўтказилмоқда.  Ўтказилган буйрак трансплантацияси амалиётлари сони 130 тадан ошган. Бу йилдан эса йилига 100 та шундай мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилиши режалаштирилмоқда.  

Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллашиши натижасида 2016 йил шикастланишлар туфайли болалар ўлими 19 фоиз, ногиронлик улуши 30 фоизни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич айни пайтда 19 фоиздан 12 фоизгача, ногиронлик эса 30 фоиздан 22 фоизгача пасайди.  

 

    Бошқа янгиликлар