АсосийJamiyat

Тошкент – Хожикент – Тошкент шаҳарлараро йўловчи поездларининг 4 та рейси бекор қилинади

'Тошкент – Хожикент – Тошкент  шаҳарлараро йўловчи поездларининг 4 та рейси бекор қилинади'ning rasmi

Тошкент – Хожикент – Тошкент  шаҳарлараро йўловчи поездларининг 4 та рейси бир кунга бекор қилинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

 Эртага, 1 июнь куни “Тошкент минтақавий темир йўл узели” УКга қарашли Қодиря – Оққовоқ станциялари оралиғидаги 1км темир йўлда ҳамда мазкур темир йўлнинг 16 километрида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.  

 Шу боис, 1 июнь кунги ҳаракат жадвали бўйича соат

07:10 даги “Тошкент – Хожикент”

10:10 даги “Ходжикент – Тошкент”

14:06 даги “Тошкент – Хожикент”

16:42 даги “Хожикент – Тошкент” йўналишларида қатнов бекор қилинади.  

Шу куни соат 17:31 ҳамда соат 19:13 да ҳаракатланадиган “Тошкент –Хожикент” йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.  

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.  

    Бошқа янгиликлар