АсосийSport

Навоий давлат педагогика институти талабаси оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпиони бўлди

'Навоий давлат педагогика институти талабаси оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпиони бўлди'ning rasmi

Навоий давлат педагогика институти талабаси оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда Edu.uz маълум қилди.

Жорий йилнинг 23 - 31 май кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди.

Унда,  Навоий давлат педагогика институти талабаси Кумушхон Файзуллаева Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, терма жамоа ҳисобига  🥇та олтин,🥈та кумуш медаль қўшиб қўйди.

Даст кўтариш машқида талабамиз 103 кг тошни ўзига бўйсундириб, олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, силтаб кўтаришда 122 кг натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.  

Маълумот учун: К.Файзуллаева 2018 йили оғир атлетика бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақасида Ўзбекистон тарихида Жаҳон чемпиони бўлган илк аёл спортчидир.

    Бошқа янгиликлар