АсосийЖАМИЯТ

Бугун кечаси Ўзбекистондаги бир вилоятда ёмғир ёғади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда иссиқ в...

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятида кечаси баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 34-39°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 40-43° гача бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечаси 12-17 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 37-39° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар