"Uzbekistan Airways" AЖ томонидан “Тошкент-Урганч-Aктау-Урганч-Тошкент” йўналишида навбатдаги янги рейс очилди.
29 май куни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев, мамлакатимизнинг Aктаудаги Бош консулхонаси ходимлари, Aктау аэропорти директори Селчук Киледжи, шунингдек, Қозоғистон авиация органлари ва ОAВ вакиллари иштирокида янги рейснинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Урганчга парвоз қилган биринчи рейс Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларидан иборат 70 нафар йўловчини олиб кетди.






