Компаниянинг хабар қилишича, бутун дунё бўйлаб автомобилсозлик саноати ярим ўтказгичлар танқислиги билан боғлиқ қийин даврларни бошдан кечирмоқда. Микрочипларнинг глобал танқислиги бир қатор йирик автомобилсозлик корхоналарида ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишга олиб келди. “UzAuto Motors” AЖ ушбу муаммонинг салбий оқибатларини минималлаштиришга муваффақ бўлиб, заводларнинг тўлиқ тўхтаб қолишига йўл қўймади. Бироқ, шу билан бирга айтиш жоизки, кўпчилик ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин пасайишига гувоҳ бўлмоқда ва бу ўз навбатида янги транспорт воситаларини етказиб бериш муддатини узайишига сабаб бўлмоқда.
"Юзага келган ҳолатдан фойдаланиб, баъзи бир виждонсиз бўлган субектлар томонидан спекулятив вазиятлар ва ноқонуний ҳаракатлар содир этилмоқда ҳамда бунга қарши "Ўзавтосаноат" AЖ фаол кураш олиб бормоқда. Товламачилик ҳақида хабар бериш орқали ҳуқуқбузарларга қаршилик кўрсатиш дастурига ўз хиссангизни қўшинг!" дейлади хабарда.
Маълумот ўрнида:
Aгар сиз автомобил харид қилиш вақтида маълум бир автомобил моделини сотиб олиш бўйича шартномалар йўқлиги билан боғлиқ бўлган қонунбузарлик ёки бошқа турдаги коррупсия ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан "UzAuto Motors" AЖнинг мижозлар билан ишлаш маркази 78 141 77-77 ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 1007 қисқа рақамларига мурожаат қилишингизни сўралади.