Ўзбекистон миллий матбуот марказида “2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик ҳолати” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат тест маркази вакиллари иштирок этишмоқда.
Ижодий имтиҳонлар топшириладиган йўналишлар тўғрисида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи А.Маманазаров маълумот берди.
Унга кўра,
— Ижодий имтиҳонлар ОТМда ўтказилади, бунда имтиҳонларни онлайн кузатиб бориш учун видеокузатув мосламалари ўрнатилади;
— Журналистика йўналишларида фақат ижодий имтиҳон назарда тутилмаган, яъни 2 та таълим йўналишига хос ва 3 та мажбурий фанлардан тест имтиҳонлари ташкил этилади;
— Фақат педагогик таълим йўналишларига ижодий (касбий) имтиҳонлари билан биргаликда 3 та мажбурий фандан имтиҳон ўтказилиши белгиланган;
— Баҳолаш мезонларига кўра барча шаклдаги имтиҳонларда энг юқори балл 280,5 этиб белгиланган.