АсосийJamiyat

Туркия ва Россияда қийин аҳволда қолган 6 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

'Туркия ва Россияда қийин аҳволда қолган 6 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Асли тошкентлик М.А фарзанди билан Туркияга,  фарғоналик Р.Т ва самарқандлик С.Х вояга етмаган фарзандлари билан Россия Федерациясининг Самара шаҳрига ишлаш мақсадида кетади.  

Ушбу фуқаролар пандемия сабабли ишсиз ва турар-жойсиз қолади.

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан фуқароларнинг фарзандларига "Ватанга қайтиш гувоҳномаси" расмийлашитириб берилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро миграция ташкилоти ҳамкорлигида 1 июнь куни Истанбул-Тошкент, Самара-Москва-Тошкент авиарейслари орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Фуқароларни Тошкент халқаро аэропортида Агентлик масъул ходимлари кутиб олиб, доимий яшаш манзилларига кузатиб қўйди.

    Бошқа янгиликлар