АсосийJamiyat

Июнь ойи давомида юртимизнинг барча ҳудудларида "Ёшлар ойлиги" ташкил этилади

'Июнь ойи давомида юртимизнинг барча ҳудудларида "Ёшлар ойлиги" ташкил этилади'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда утказилаетган матбуот анжуманида Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров маълум қилди:

«2017 йилдан бошлаб анъана тарзда юртимизда ҳар йили 30 июнь — Ёшлар куни сифатида нишонлаб келинмоқда. Жорий йил ҳам июнь ойи давомида барча ҳудудларда «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида «Ёшлар ойлиги» ташкил этилади.

«Ёшлар ойлиги» доирасида Қорақалпоғистон Республикасида «Бўзатов Республика ёшлар овози» фестивали, Сирдарё вилоятида «Бағрикенг Ўзбекистон — умумий уйимиз» миллатлараро дўстлик фестивали, Фарғона вилоятида «Талабалар баҳори — 2021» фестивали, Сурхондарё вилоятида «Мунозара» интеллектуал республика турнири, Хоразм вилоятида «Ёшлар — Ўзбекистоннинг бебаҳо хазинаси» фестивали каби барча вилоятларни қамраб оладиган ёшлар фестиваллари, танловлар, учрашувлар ва акциялар ташкил этилади.

  Республика бўйича жами 4 млн. 300 мингдан зиёд (14-30 ёшдагиларнинг 41 фоизи) ёшларни қуйидаги 6 та устувор йўналишдаги лойиҳа ва тадбирлар орқали қамраб олиш режалаштирилмоқда».

Бошқа янгиликлар