АсосийЖАМИЯТ

ЖИБ Яшнобод туман суди томонидан 13 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли озод қилинди, 4 нафар маҳкум эса...

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан тумандаги “Тарновбоши” маҳалласинин...

'ЖИБ Яшнобод туман суди томонидан 13 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли озод қилинди, 4 нафар маҳкум эса...'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан тумандаги “Тарновбоши” маҳалласининг гузарида пробация ҳисобидаги маҳкумлар билан боғлиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.

Профилактика ҳисобидаги 358 нафар шахслар билан бевосита мулоқот ўтказилиб, муаммолар кўлами ўрганилди, уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга йўналиш ва таклифлар берилди. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси Қахрамон Мирсафаев Тошкент шаҳар Яшнобод туман ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғи томонидан киритилган 17 нафар маҳкумнинг тақдимномасини тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқди.

Қахрамон Мирсафаев, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси:

Яшнобод туман ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғининг Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан озодликни чеклаш жазосидан шартли равишда озод қилиш ҳақидаги 17 нафар маҳкумга нисбатан киритган тақдимномаси атрофлича ўрганилди. 13 нафар маҳкумнинг қилган ишидан пушаймонлиги, ўзига тегишли хулоса чиқариб олгани, жазо муддатинининг белгиланган қисмини ҳақиқатда ўтаб, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги ва тузалиш йўлига ўтганлигини эътиборга олиниб тақдимномалар қаноатлантирилди. Улар тайинланган жазонинг ўталмаган муддатидан илгари шартли озод қилинди. 

4 нафар маҳкум эса жазо ўташ қонун қоидалари билан таништирилган бўлиши, огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазо ҳам олганидан тўғри ҳулоса чиқармагани боис уларнинг озодликни чеклаш жазосиозодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Хусусан, ЖИБ Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар судининг 2020 йил 27 октябрдаги ҳукмига кўра, 27 ёшли маҳкумга ЖКнинг 179-моддаси, 189-моддаси 1-қисми, 190-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари ва 227-моддаси 1-қисми билан, ЖКнинг59-моддаси тартибида 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Маҳкум 2021 йил 5 апрель соат 23:25 да яшаш жойи ўрганилганда уйида йўқлиги аниқланиб, шу куни ҳолат бўйича огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазо қўлланилган. Бундан тўғри ҳулоса чиқармай, 25 май соат 22:25 да яшаш жойи ўрганилганда яна уйида йўқлиги аниқланган. Шу сабабли ўталмай қолган 1 йил 7 ой 15 кунозодликни чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Жазо манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

    Бошқа янгиликлар