Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сешанба куни Хитойнинг Sinovac Biotech фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган CoronaVac коронавирус вакцинасини фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун тасдиқлади. Бу ҳақда Синьхуа ёзди.
ЖССТ вакцинани 18 ёш ва ундан катта бўлганларга икки-тўрт ҳафта оралиғида икки дозали режимда тавсия қилади, дейилади баёнотда.
Самарадорлик мониторинги натижалари шуни кўрсатдики, Sinovac симптоматик касалликнинг 51 фоизини олдини олди, деди ЖССТнинг иммунизация бўйича стратегик маслаҳат гуруҳи.






