АсосийJinoyat

“Эркин” ЙПХ пости орқали гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

'“Эркин” ЙПХ пости орқали гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди'ning rasmi

25 май куни тахминан соат 05.00 да Чилонзор туманидаги “Эркин” ЙПХ постида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан пойтахтга кирмоқчи бўлган “Cobalt” русумли  бўлган автомобиль тўхтатилди.

 Текширув натижасида транспорт воситаси йўловчиси – 1972 йилда туғилган Самарқанд вилоятилик Абдулло Х.нинг чамадонидан иккита пластик конетейнерга солинган ва целлофан пакетга ўралган жигар рангли моддда ва пичоқ топилди. Холислар гувоҳлигида тақиқланган моддалар олиниб, тегишли баённома расмийлаштирилди.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач фуқаро Чилонзор тумани ИИО ФМБга етказилди.

    Бошқа янгиликлар