Сурхондарё вилоятида қурилиш материаллари, енгил, чарм, озиқ-овқат, электротехника, маҳаллий саноат каби “драйвер” соҳалар жадал ривожлантирилади. Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари учун ҳам хом ашё ресурсларидан самарали фойдаланиш кераклигини таъкидлаб, шу ўринда, қурилиш материаллари корхоналари учун ўз маҳсулотини экспорт қилишда транспорт харажатлари ва кредит фоизларини қисман қоплаб бериш каби имтиёзларни жорий қилиш таклифини берди, дея хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
Бу бўйича инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовга бир ҳафта муддатда қурилиш материаллари саноати салоҳиятини ошириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топшириғи берилди.
Шу ўринда, яна бир муҳим масала – вилоятда етарли эътибор берилмаётган маҳаллий саноаткорхоналарини қўллаб-қувватлаш учун импорт ўрнини босувчи ижтимоий-маиший товарлар:
- болалар ўйинчоқлари;
- қоғоз;
- мебель;
- пластмасса ва резина буюмлар ва ҳк. ишлаб чиқарувчи маҳаллий саноат корхоналарини мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва ярим фабрикатларни импорт қилишда 2026 йил 1 июлгача божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш бўйича Президент топшириқ берди.
Мавзуга доир:
4 та туман тадбиркорлари 2024 йилгача айрим солиқлардан озод қилинади, шунингдек...
Сурхондарёда ғалладан бўшаган ерлар аҳолига 10 йил муддатгача ижарага берилади






