АсосийJamiyat

Термиз шаҳрида газ масаласи ҳал этилади, "Тўполон" сув омборидан аҳолига ичимлик суви узатилади ва яна...

'Термиз шаҳрида газ масаласи ҳал этилади, "Тўполон" сув омборидан аҳолига ичимлик суви узатилади ва яна...'ning rasmi

Сурхондарё вилояти тарихида кузатилмаган янгиликларга бой бўлаётган фаоллар йиғилишида Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида бу йил газ билан муаммо бўлмаслиги юзасидан масъулларга топшириқ берди.  Шаҳар аҳолисини барқарор табиий газ билан таъминлаш мақсадида, қўшимча магистрал газ қувурларини қуриш учун махсус Жамғармадан 70 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда йиғилишдан “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов маълум қилди.

Шунингдек, вилоятда 1 октябргача:

  • 1 минг 230 километр йўллар таъмирланади;
  • 700 километр сув тармоғи тортилади;
  • 28 километр оқова сув тармоқлари реконструкция қилинади;
  • 1 минг километр электр тармоғини тортиш ишлари тугатилади.

Бундан ташқари:

  • Термиз тумани “Сабзипоя” маҳалласида аниқланган ичимлик сув манбасида артезиан қудуқларини қазиш, зарур сув тармоқлари ва иншоотлари қурилиши лойиҳаси йил охиригача якунланади.
  • Денов шаҳрида 100 миллиард сўм бюджет маблағлари ҳисобига, янги оқова сув иншооти бу йил қуриб битказилади ва 170 минг аҳоли канализация хизматлари билан қамраб олинади.

Вилоят тарихида илк бор

Яқин 2-3 йилда вилоятда 1,5 миллион аҳолининг ичимлик сув муаммоларини тўлиқ ҳал қилиш мақсадида, “Тўполон” сув омборидан 
400 километр магистрал тармоқлар қуришга Халқаро молия институтларидан 150 миллион доллар жалб қилинади.

“Каттабоғ” маҳалласи тўлиқ ичимлик суви билан таъминланади

Мен кеча ташриф буюрган  Шеробод туманининг  Каттабоғ маҳалласида яшайдиган 5 минг нафар аҳоли ҳам, тоза ичимлик сув билан тўлиқ таъминланади. Ушбу маҳалла аҳолиси, айниқса ёшларга маданий ҳордиқ учун шароит яратиш мақсадида, замонавий маҳалла маркази 1 октябргача барпо этилади. Шунингдек, 200ўринли боғча, 180иш ўринли тикувчилик лойиҳаси, 50 гектар иссиқхона ва 150 гектар анорзор ҳам ташкил этилади. Умуман, яқин 1,5 йил ичида бу ерда 1 мингта янги иш ўрни ташкил этилади”, - деди Президент.

 

 

    Бошқа янгиликлар