Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этаётган Сурхондарё вилояти фаоллари билан йиғилишда саноат соҳасидаги жами қиймати 928 миллион долларлик 56 та қўшимча истиқболли лойиҳаларнинг ихтисослашуви ҳақида ҳам сўз юритилди, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
Хусусан:
- Бойсун, Сариосиё, Шерободни – қурилиш материаллари;
- Қизириқ – енгил саноат;
- Олтинсой – озиқ-овқат саноати;
- Ангор – чарм саноати;
- Бандихон, Музработ туманларини – маҳаллий саноатга ихтисослаштирилиб, ушбу туманларда тегишли кластерлар ташкил этиш чоралари кўрилади.
Шунингдек, Сариосиёда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш инновацион индустриал зонаси ҳам ташкил этилади.
Ушбу 8 та ихтисослаштирилган туманда саноатни ривожлантириш учун зарур бўладиган, жами 674 километр сув, электр, газ, йўл, алоқа тармоқларини қуриш бўйича манзилли лойиҳалар шакллантирилади.






