1

Тошкентда ўғри “зажигалка” ёрдамида жиноятини амалга оширди

ЖИНОЯТ 02.06.2021, 13:46
Тошкентда ўғри “зажигалка” ёрдамида жиноятини амалга оширди

Янгиҳаёт тумани 18 май куни тахминан соат 19.30 да 45 ёшли Равшан Т. 40 ёшли Акбаржон И.га тегишли бўлган “Ласетти” автомобили қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, “зажигалка” ёрдамида автомобиль ойнасини қиздириб синдирган ва салондан 1.000.000 сўмлик антирадарни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

 Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ички ишлар органлари томонидан кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи қўлга олинган. Тергов олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1