АсосийJamiyat

31 майдан коронавирусга қарши эмланадиганлар рўйхати кенгайтирилди. Айнан кимлар вакцинация қилиниши белгиланди?

'31 майдан коронавирусга қарши эмланадиганлар рўйхати кенгайтирилди. Айнан кимлар вакцинация қилиниши белгиланди?'ning rasmi

АОКАда ўтказилган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаеванинг  маълум қилишича, 31 майдан коронавирусга қарши эмланадиганлар рўйхати кенгайтирилди.   

Унга кўра:

➖Чет элга ўқишга борадиган талабалар;

➖Оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар);  

➖Бадиий, оммабоп, сиёсий, илмий йўналишлар ҳамда турли соҳалар бўйича ёзувчилар (шоирлар);  

➖Телерадиокомпанияда хизмат қилувчи ходимлари.  

Шу пайтга қадар 65 ёшдан юқори инсонлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабагача таълим муассасаси ходимлари ҳамда сурункали ҳасталиклар кузатиладиган фуқаролар коронавирусга қарши эмлаш жараёнларида иштирок этаётган эди.

    Бошқа янгиликлар