АсосийJamiyat

Сурхондарёда талабаларни ётоқхоналар билан қамраб олиш 1.5 бараварга, яқин 4 йилда эса 3 бараварга оширилади

'Сурхондарёда талабаларни ётоқхоналар билан қамраб олиш 1.5 бараварга, яқин 4 йилда эса 3 бараварга оширилади'ning rasmi

Айни пайтда давом этаётган Сурхондарё вилояти фаоллари билан йиғилишда бош вазир ўринбосари Бекзод Мусаев сўзга чиқиб, олий таълим муассасалари қамрови, ётоқхоналарнинг бугунги кундаги ҳолати ҳақида мълумот берди.  

Унинг келтиришича, сўнгги йилларда Сурхондарё вилоятидаги олий таълим муассасалари сони 1 тадан 6 тага, олий таълим қамровидаги талабалар сони эса 6000 дан 36 000 нафарга етган.

Шунингдек, Бекзод Мусаев вилоятдаги талабалар ётоқхоналаридаги ўринлар сонини янги ўқув йили бошигача 3000 дан 4500 тага етказиш ишлари олиб борилаётганини , яқин тўрт йил ичида эса бу кўрсаткични 8000 тага етказиш режа қилинганини айтди. Президент эса “10 000 га етказилса рози бўламан”, - деб ётоқхоналардаги ўринлар сонини ошириш топшириғини берди.  

Шу билан бирга бош вазир ўринбосари фақатгина Сурхондарё вилоятида ОТМларидаги магистратура ва докторантура босқичидаги 40 нафар илмий ҳодимлар учун грант ажратиш юзасидан президентга таклиф берди ва бунга жавобан 50 нафар илмий ҳодим учун давлат гранти ажратиладиган бўлди.  

“Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов

 

    Бошқа янгиликлар