1

Ижтимоий тармоқларда тарқалган эшак гўшти билан боғлиқ ҳолат Қашқадарёда аниқлангани маълум қилинди

ЖАМИЯТ 02.06.2021, 15:36
Теглар: эшак гўшти
Ижтимоий тармоқларда тарқалган эшак гўшти билан боғлиқ ҳолат Қашқадарёда аниқлангани маълум қилинди

 Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида эшак гўштидан таом (шашлик) тайёрланмоқда, эҳтиёт бўлинг” каби хабар тарқатилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан, 26 май куни Қашқадарё вилояти Косон туманида эшак сўйган 4 нафар эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Косон тумани «Арабхона» маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Т.га тегишли бўлган хонадон ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Мазкур хонадонда Н.Т, С.Н., Ш.Х. ҳамда Т.А. исмли тўрт нафар фуқаро истеъмол қилиниши мумкин бўлмаган ҳайвон — эшакларни сўйиб, гўштини суякларидан ажратиб келаётгани аниқланган.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Шарҳлар

Сўқоқда эшак гўштидан "шашлик" тайёрланаётгани рад этилди

09.06.2022, 12:21

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар сурати жойлаштирилиб, «Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида эшак гўштидан таом (шашлик)тайёрлашмоқда, эҳтиёт бўлинг» каби хабар тарқатилди.Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ матбуот...
Наманганда эшак гўштини сотганлар ушланди

17.10.2021, 14:46

Ижтимоий тармоқларда "Наманганда эшак гўштини сўйганлар ушланди" изоҳли видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Қайд этилишича, ўтказилган терговга қадар текширув ишларида қуйидагилар аниқланган. 1985 йилда Уйчи...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1