АсосийJamiyat

Ўзбекистон Қозоғистон билан авиақатновлар сонини кўпайтирмоқда

'Ўзбекистон Қозоғистон билан авиақатновлар сонини кўпайтирмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси Авиация маъмуриятларининг жорий йил май ойидаги келишувига мувофиқ икки давлат ўртасида янги мунтазам авиақатновлар ташкил этилди. Жумладан, Самарқанд – Олмаота ва Туркистон – Тошкент мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Самарқанд – Олмаота – Самарқанд йўналишида “Uzbekistan Airways” ва “Air Astana” авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан ҳафтасига 2 маротабадан қатнов амалга оширилади.

Туркистон – Тошкент – Туркистон йўналишида “Air Astana” авиакомпанияси таркибига кирувчи “Fly Arystan” авиакомпанияси томонидан ҳафтасига 2 маротаба қатнов бажарилади.

Икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновлар тиклангандан буён санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя қилган ҳолда “Uzbekistan Airways” ва “Air Astana” авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан Тошкент – Олмаота йўналишида ҳафтасига 7 маротабадан, Тошкент – Нур-Султон йўналишида эса ҳафтасига 3 маротабадан мунтазам йўловчи қатновлари бажарилмоқда.

Шунингдек, “Uzbekistan Airways” ва "SCAT Airlines" авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан "Урганч – Ақтау – Урганч" (ҳафтасига 2 марта) йўналишида ҳамда "SCAT Airlines" авиакомпанияси томонидан "Ақтау – Нукус – Ақтау" (ҳафтасига 1 марта) йўналишида мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар