Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Марғилон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Я.А. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, уни Қирғизистон Республикаси Ўш тиббиёт университетига кириш имтиҳонларисиз ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






