Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Омурбек Бабанов икки ойга ҳибсга олинди, деб хабар тарқатди РИА Новости.
"Суд Бабановни икки ойга қамоққа олишга қарор қилди", дейилади хабарда.
Республика миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг хабар беришича, собиқ бош вазир “Қумтор” олтин конини ўзлаштириш лойиҳасини амалга ошириш жараёнида коррупцияга аралашганликда гумон қилинмоқда. У махсус хизмат ходимлари томонидан 31 май куни қўлга олинган эди.
Бабанов собиқ президент Алмазбек Атамбаев даврида мамлакат бош вазири эди ва 2017 йил 15 октябрда бўлиб ўтган сайловда собиқ президент Соронбой Жээнбековнинг асосий рақиби бўлганди.






