1

Тошкентда фуқаронинг беҳаё расмларини тарқатмаслик эвазига 60.000 АҚШ доллари талаб қилган товламачи ушланди

ЖИНОЯТ 02.06.2021, 19:55
Тошкентда фуқаронинг беҳаё расмларини тарқатмаслик эвазига 60.000 АҚШ доллари талаб қилган товламачи ушланди

21 май куни соат 12:00 ларда Юнусобод тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 22 ёшли А.Ж. таниши 21 ёшли А.Ў. билан биргаликда унга олдиндан таниш бўлган 22 ёшли Ж.Ш.нинг беҳаё суратларини 2019 йилдан буён сақлаб келиб, жорий йилнинг май ойи бошларида “Telegram messenger” да “Лимон” номли саҳифа очиб, Ж.Ш.га беҳаё суратларини юбориб, уни оила аъзоларига шарманда қилиш билан қўрқитиб келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Хабарга кўра товламачи 60.000 АҚШ долларини беришини талаб қилиб, сўнг 2.250 АҚШ долларга келишиб, А.Ў. Юнусобод тумани “Megaplanet” савдо маркази олдида Ж.Ш.дан 2.000 АҚШ доллари ва 3 000 000 сўм пулларни олаётган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир давомида, А.Ж.нинг телефон аппарати холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу фуқаро муқаддам  26 ёшли Р.З., дан хам суратларини тарқатмаслик эвазига 10.000.000 сўм пулларни товламачилик йўли билан талаб қилганлиги сўнгра ундан 6.000.000 сўмни почта орқали олишга эришилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1