Осиё чемпионатида 18 та медални қўлга киритган боксчилар Тошкентга қайтиб келди.
31 май куни БAAнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати якунига етди.
Бугун, 2 июн куни боксчиларимиз Дубай - Тошкент рейси билан юртимизга қайтиб келишди.
Осиё чемпионатида жами 18та медални қўлга киритган спортчиларимиз Халқаро аеропортда муносиб кутиб олинди. Умумий ҳисобда эркаклар 6та олтин, 1та кумуш ва 3та бронза, аёллар 1та олтин, 5та кумуш ва 2та бронза медаллари қўлга киритишди.
Тантанали кутиб олиш жараёнида Миллий Олимпиа Қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси, “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ раҳбарияти, боксчиларнинг яқинлари, мухлислар ва ОAВ вакиллари иштирок этишди.






