АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда иссиқ ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда

'Бугун Ўзбекистонда иссиқ ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 3 июнда кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 37-39о, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-43° гача бўлади.

Пойтахтимизда иссиқ об-ҳаво бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 37-39° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар