АсосийJamiyat

Хавф гуруҳига кирувчилар эмланиш учун вакцинани танлаши мумкин, дейилган. Бунга доим амал қилинадими?

'Хавф гуруҳига кирувчилар эмланиш учун вакцинани танлаши мумкин, дейилган. Бунга доим амал қилинадими?'ning rasmi

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди:

– Вакцина олиш учун ҳавф гуруҳига кирувчилар рўйхатида бўлиб, электрон рўйхатдан ўтган бўлсангиз, оилавий поликлиникада вакцинани танлов асосида олишингиз мумкин.  

Айрим тиббиёт муассасаларида вакцинация захираси ва етказиб беришда вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.  

Бундай ҳолат айнан қайси худуд ва тиббиёт муассасада бўлганлиги ҳақида тўлиқ маълумот бўлса, нима учун сизга айнан битта вакцинани тавсия қилишгани бўйича маълумот бера оламиз.  

Лекин шуни айтишимиз керакки, вакцинация жараёни ва қамраб олинаётганлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ ўрганилмоқда, махсус ишчи гурухлар ташкил этилиб, жойларда вакцинация жараёнининг ташкил этилганлиги, мавжуд муаммо ва қийинчиликлар тахлили қилинмоқда. Шунингдек, бу каби ҳолатларни бартараф этиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.  

 

 

    Бошқа янгиликлар