Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан, бугун 3 июнь куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли Янгиариқ, Шовот, Урганч, Ҳазорасп, Гурлан туманларининг айрим ҳудудлари электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Элекр токидан узиладиган ҳудудлар:
* Янгиариқ тумани Таган, Гулшанда, Севган, Киллавит, Гулобод, Пурсанг, Аччиқ қуйи маҳаллалари;
* Шовот тумани Тараққиёт, Хитой, Узункўл, Қозоққалъа, Дўстлик маҳаллалари;
* Урганч тумани Уйшин, Мироблар, Араблар, Мергановул, Анжирчи, Жайхун, Юқори овул, Чўлобод, Оёқбоғ, Олтин кўл маҳаллалари;
* Ҳазорасп тумани Бешта, Тўртта, Янгихаёт, Буюк сиймо, Истиқлол маҳаллалари;
* Гурлан тумани Беш уй маҳалласи.






