АсосийJamiyat

Хоразмлик фуқарога “Ориент Авто Лизинг” 28 000 000 сўмдан зиёд пулни қайтарди

'Хоразмлик фуқарога “Ориент Авто Лизинг” 28 000 000 сўмдан зиёд пулни қайтарди'ning rasmi

Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи фуқаро Ғ.Давлетов томонидан 2021 йил 7 май куни Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 ишонч телефони орқали мурожаат келиб тушган.  

Мурожаатда таъкидланишича истеъмолчи Ғ.Давлетов Урганч шаҳрида жойлашган “Ориент Авто Лизинг” МЧЖ билан  2020 йил 15 октабр куни Давлетов Фарход номига Дамас русумли машинага 28.087.269  (йигирма саккиз миллион саксон етти минг икки юз олтмиш тўққиз ) сўм тўлов қилиб шартнома имзолаган бироқ ушбу машина шартнома муддати ўтганидан кейин хам келмаганидан норози бўлган фуқаро пулини қайтариб беришларини сўраб ариза билан мурожаат қилганида хам пули қайтариб берилмаган.  

Мурожаатдаги ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида Федерациянинг Урганч шаҳар жамияти “Ориент Авто Лизинг” МЧЖ ходимлари ва истеъмолчи билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб борилди.  

Ўрганиш натижасига кўра, 28.087.269  (йигирма саккиз миллион саксон етти минг икки юз олтмиш тўққиз )  сўм пул маблағ истеъмолчига олиб берилишига эришилди.

    Бошқа янгиликлар