АсосийJamiyat

ДСҚ ҳузуридаги институтга илк бор бакалавриат йўналишларига талабалар қабул қилинади

'ДСҚ ҳузуридаги институтга илк бор бакалавриат йўналишларига талабалар қабул қилинади'ning rasmi

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт 2021/2022 ўқув йилида таълимнинг қуйидаги бакалавриат йўналишларида талабаликка қабул қилади:

  • Солиқ ва солиққа тортиш;
  • Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
  • Рақамли иқтисодиёт.

Таълим кундузги ва сиртқи шаклларда, кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўқиш муддатлари:  

  • кундузги таълим шакли учун 4 йил;  
  • сиртқи  таълим шакли учун 5 йил.

 

Шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан ҳамкорликда ҳам 4 йиллик кундузги таълим асосида кадрлар тайёрланади.

Қабул барча учун очиқ, қонунчиликда белгиланган тартибда тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилади.

Кириш имтиҳонлари иқтисодий таълим блокидаги фанлар бўйича ўтказилади.

Талабалар учун қуйидаги қулайликлар тақдим этилади:

  • ️ битирувчиларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади;
  • ўқув жараёнида таълимнинг масофавий шакллари ҳам қўлланилади;
  •  икки йил давомида инглиз тили чуқурлаштирилган ҳолатда ўқитилади;
  •  талабалар турар жой билан таъминланади;
  •  Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан ҳамкорликдаги таълимнинг 3-4 босқичлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида амалга оширилади;
  •  дарс машғулотларига вазирлик ва идораларнинг етакчи амалиётчи мутахассислари жалб этилади;
  •  ўқув жараёнининг якуний босқичи солиқ органлари маъмурий биноларида ташкил этилади;
  •  таълим жараёни Фискал институтнинг энг замонавий кампусларида ташкил этилади.

 

Батафсил маълумотларни Фискал институтнинг https://fiin.uz/ сайтидан олишингиз мумкин.

Қўшимча маълумот учун телефонлар: 71 275-56-92, 71 274-03-00

    Бошқа янгиликлар