Жорий йилнинг 21-31 май кунлари БААнинг Дубай шаҳрида катталар ўртасида бокс бўйича ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Осиё чемпионати якунланди.
Бир ҳафта давом этган чемпионат якунига кўра, аёллар ўртасидаги финал беллашувида ўзбекистонлик боксчи қизлар жами 8 та медални қўлга киритишди. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон бокси тарихида қизларимиз илк маротаба мана шундай юксак натижа қайд этишди. Қувонарли жиҳати, совриндорлар сафидан Қарши давлат университети Жисмоний маданият факультети талабалари Ситора Шогдарова -54 кг, Мавлуда Мавлонова -75 кг вазн тоифаларида чемпионатнинг кумуш медалига сазовор бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати—2021 мусобақасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 8 та (1 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза) медалга сазовор бўлган бўлса, эркаклар жамоасининг барча 10 нафар аъзоси совриндорлар қаторидан жой олди (6 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза).
Ўзбекистон делегацияси 7 та олтин (6 та кумуш, 5 та бронза) билан мусобақанинг умумий рейтингида 2-ўринни эгаллади.






