АсосийJamiyat

Гулистон шаҳрида “Беш ташаббус хиёбони” комплекси барпо этилди

'Гулистон шаҳрида “Беш ташаббус хиёбони” комплекси барпо этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “5 муҳим ташаббус” ижроси юзасидан Гулистон шаҳридан оқиб ўтувчи “Дўстлик” канали қирғоғини ободонлаштириш доирасида Сирдарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан 2,6 гектар майдонда “Беш ташаббус хиёбони” комплекси барпо этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин Юлдашев, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят прокурори Шохрух Аминов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ушбу комплекснинг очилиши бўлиб ўтди.

Муқаддам аҳоли фойдаланувида бўлган, бироқ 2016 йилдан буён яроқсиз бўлиб, ташландиқ ҳолатга келиб қолган чўмилиш ҳавзаси прокуратура органлари ташаббуси билан реконструкция қилинди.

Ушбу масканни ободонлаштириш жараёни вилоят 2-сектор раҳбари томонидан ўрганилиб, ўтган давр мобайнида реконструкция ишлари “5 муҳим ташаббус” талабларига мослаштирилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида:

  •  ҳовуз атрофи пиёдалар йўлакчаси, велойўлакча ҳамда қумли тўшамалар билан ўралди;
  • Текислаш ишлари бажарилиб, бетон, ранг бериш ишлари амалга оширилди;
  • комплекс 24 соат фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган қуёш батареяли 90 та тунги ёритиш чироқлари билан таъминланди;
  •  маданий ҳамда кўнгилочар тадбирларни очиқ ҳавода ўтказишга мўлжалланган махсус саҳна (амфитеатр) қурилди;
  • комплексда тадбиркорлар томонидан енгил типдаги савдо дўконлари ўрнатилди, фойдаланувда бўлмаган, ташландиқ ҳолатдаги бинолар таъмирланиб, фойдаланиш ҳамда хизмат ўрсатиш учун тайёр ҳолга келтирилди, улардан биттасида “bookcafe” шаклидаги кутубхона фаолияти йўлга қўйилди, “Дўстлик” каналига 2 дона катер келтирилиб, канал бўйлаб сайр қилиш имконияти яратилди;
  • майдон кўкаламзорлаштирилиб, 2000 дан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди;
  • прокурор секторидаги “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган 30 дан ортиқ аёллар ва ёшлар тиббий, санитар, ижтимоий ва бошқа соҳаларда комплексдан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш учун иш билан таъминланди, комплекс давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимига уланиб кетган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси, спорт ўйинлари ва юртимизнинг таниқли эстрада юлдузлари иштирокида ўтказилган катта байрам дастури, кўзларни қувонтирган мушаклар ёғдуси билан бирга вилоят аҳолисига кўратинки кайфият, байрамона шкуҳни тақдим этди.

Тадбирда иштирок этган болажонларга турли совғалар улашилди, ушбу байрам уларнинг узоқ вақт ёдида сақланиб қоладиган бўлди.

 

    Бошқа янгиликлар