АсосийSport

Дубайда бокс рингларига кўтарилган 20 нафар ўзбек боксчидан 18 таси ватанга медаль билан қайтди

'Дубайда бокс рингларига кўтарилган 20 нафар ўзбек боксчидан 18 таси ватанга медаль билан қайтди'ning rasmi

БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари мисли кўрилмаган ютуқларга эришишди. Дубай рингларига кўтарилган 20 нафар боксчимиздан нақд 18 таси ватанга медаль билан қайтди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда  Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Президентининг боксчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Табрикнинг асл нусхаси Ўзбекистон бокс федерациясига тантанали равишда топширилди.

Осиё чемпионати ғолиби Баҳодир Жалоловнинг онаси Сабоҳат Жалолова ҳам барчани ғалаба билан табриклади.

“Ушбу ғалабалар барчага муборак бўлсин. Биз - ота-оналар фарзандларимизнинг ютуқларидан жуда ҳам хурсанд бўлдик. Янги Ўзбекистонга мана шундай ёрқин ғалабалар ярашади. Умид қиламанки, ўғил-қизларимиз Токио олимпиадасида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, юртимизга олтин медаллар билан қайтишади. Ҳурматли Президентимиз боксга жуда катта эътибор қаратмоқдалар. Вилоятларда ҳам бокс мактабларини очиш тўғрисидаги қарордан жуда ҳам мамнун бўлдик. Ёшларимизга яратиб берилаётган мана шундай шароитлардан кейин фарзандларимиз ортидан яна кўплаб Осиё ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқади, деган умиддаман. Шундай фарзандларимиз борлигидан фахрланамиз!”, - деди у.

 

“Ушбу қитъа чемпионати йигитларимиз учун жорий йил июль ойида бошланадиган ёзги Олимпия ўйинлари олдидан муҳим тайёргарлик босқичини ўтади. Нуфузли мусобақада муносиб иштирок этганлигимиз йигитларга, умуман жамоамизга катта руҳий қувват бўлди. Яна бир жиҳатни айтишим керак, Ўзбекистон терма жамоаси ҳали ҳеч бир расмий Осиё чемпионатида 18та медалга сазовор бўлмаган эди. Ушбу муваффақиятларимиз замирида аввало муҳтарам Президентимизнинг спорт соҳасига бераётган улкан эътибори, қолаверса пандемия шароити бўлишига қарамасдан Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганлиги ётибди. Мақсадимиз, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш”, - деди эркаклар терма жамоаси бош мураббийи Марат Қурбонов.

    Бошқа янгиликлар