Gazeta.uz да ёзилишича, Президент администрациясининг аукционга қўйилган учта "Mercedes Benz E240", битта "Mercedes Benz E320" автомобиллари техник жиҳатдан хизматга яроқли. Автомобиллар қора рангда, 2003−2004 йилларда ишлаб чиқарилган. Юрган масофаси 378 325 дан 854 240 км гача.
Сотувга қўйилган ушбу автомобилларнинг барчаси PPP авторақамларига эга. Бошланғич нархлар — 129,6 млн сўмдан 136 млн сумгача.
Шунингдек, ким ошди савдосига 1996 йилда ишлаб чиқарилган, юрган масофаси 352 110 км га тенг бўлган, оқ рангдаги Mercedes Benz 412 D KA ҳам қўйилган. Унинг бошланғич нархи 188,1 млн сўмга тенг.
Барча лотлар бўйича аризалар 15 июнгача қабул қилинади, ким ошди савдоси 17 июнь куни бўлиб ўтади.






