1

Термизда Президент кортежидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ юз бергани ҳақидаги хабарлар рад этилди

ЖАМИЯТ 03.06.2021, 17:40
Теглар: Президент
Термизда Президент кортежидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ юз бергани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Жорий йилнинг 3 июнь куни ижтимоий тармоқда “Президент ташрифи вақтида кўча супураётган аёлни ҳокимлик машинаси уриб кетди. Аёл икки кундан буён комада” сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 1 июнь куни соат 07:30 ларда ҳайдовчи Э.Б. ўз бошқарувида бўлган “Каптива” русумли автомобилни Термиз шаҳри, “Шодлик” маҳалласидаги А.Темур кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, ушбу кўчанинг “Баркамол авлод” марказий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан ўтаётган вақтда унга нисбатан чап томондан ўнг томонга қараб пиёдалар йўлакчасидан велосипедда кетаётган  П.Р.ни автомашинасининг олд қисми билан туртиб юбориши натижасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.  

Натижада, фуқаро П.Р. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Термиз филиалидаги жонлантириш бўлимига ётқизилган.  

Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан  текширув  ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

"Суриштирув давомида аниқланишича, мазкур транспорт воситаси давлат раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи жараёнида ташкил этилган кортеж автомобилларига алоқаси йўқлиги, бундан ташқари Амир Темур ва Баркамол Авлод кўчаларининг кесишмасида кортеж ҳаракатланмаганлигини маълум қиламиз",–дейилади ЙҲХББ хабарида.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1