Интернет ижтимоий тармоқларда “Андижон вилояти Асака туманидаги 65 нафар фуқаро уй-жой масаласида ҳокимият ходимларига алданганини айтмоқда” номли эълон қилинган хабарлар юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
Аниқланишича, Асака туманида яшовчи бир гуруҳ фуқароларга уй-жой қуриб беришни ваъда қилиб, пул маблағлари олиб, ушбу пул маблағларини ўз шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, фуқароларнинг манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги ҳолати юзасидан Андижон вилояти прокуратураси томонидан «S.P.» ва «S.S.» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят иши бўйича А.А. ва бошқа 7 нафар шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айб эълон қилиниб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун Андижон вилояти судига юборилган.
Ҳозирда жиноят ишлари бўйича Балиқчи тумани суди томонидан мазкур жиноят иши юзасидан суд муҳокамалари давом этмоқда.






