1

Хоразмлик бир гуруҳ қизларни Дубайга фоҳишалик қилиш учун юборувчи қариндошлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 03.06.2021, 19:09
Хоразмлик бир гуруҳ қизларни Дубайга фоҳишалик қилиш учун юборувчи қариндошлар қўлга олинди

ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда одам савдоси билан боғлиқ жиноятга чек қўйилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ Ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Урганч шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. В.С. ва унинг Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи қариндоши, 1979 й.т. С.В.лар хоразмлик 1998 й.т. К.З., 1998 й.т. Ж.О. ва 2000 й.т. Р.Х.ларнинг ишончига кириб, уларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Бирлашган Араб Амирликларга юборишни режалаштиришган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида В.С. ҳамда С.В. қизларни Урганч шаҳридан Тошкент шаҳрига автомашинада жўнатаётган вақтларида ушланди.

Аниқланишича, К.З., Ж.О. ва Р.Х.лар ўзларининг номига “Тошкент - Дубай” йўналиши бўйича сотиб олинган авиачипта ҳамда расмийлаштирилган виза ҳаражатларини Дубай шаҳрида ишлаб, пул топганларидан сўнг тўлаб беришлари керак бўлган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида В.С. БААдаги жиноий алоқалари буюртмасига кўра, муқаддам бир нечта аёлларни фоҳишалик билан шуғуллантириш учун Дубай шаҳрига юборганлиги ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда В.С. ва С.В.ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1