АсосийJamiyat

Бухорода янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

'Бухорода янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди'ning rasmi

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш мажмуаси томонидан янги болалар муассасаси фойдаланишга топширилди. 

 1 июнь куни Бухоро вилоятининг Олот туманида давлатимиз раҳбарининг 2020 йилда табиий офатдан зарар кўрган ҳудудда мактабгача таълим ташкилотлари қурилишини ташкил этиш юзасидан берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш мажмуаси томонидан юз ўринга мўлжалланган янги муассаса фойдаланишга топширилди.

– Болаларимизнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси катта аҳамиятга эга. Мамлакатда мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш бўйича ҳам ташкилий, ҳам мазмун жиҳатидан кўп ишлар қилинмоқда. Муассасанинг очилиши фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш, жамиятимиз учун билимли авлодни шакллантиришда муҳим қадам ҳисобланади, дея таъкидлади Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев.

    Бошқа янгиликлар