Эрта никоҳнинг сабаблари бўйича — келинлар ўртасида социологик тадқиқот ўтказилган.
Тадқиқот натижаларига кўра, 41,6 фоиз респондент ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврда зарур тиббий ёрдамни тўлиқ олган. Аммо ижтимоий сўровда қатнашган жами респондентларнинг 12,7 фоизи тиббий ёрдамни тўлиқ олмаган. Яна 7,2 фоиз респондент тиббий ёрдамга кўп маблағ сарфлашга тўғри келганини таъкидлади.
Ушбу тадқиқот натижалари асосида таҳлилий маълумотнома тайёрланди ҳамда Сенатга тақдим этилди.
2021 йил июнь-июль ойларида БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан ҳамкорликда эрта никоҳ ва эрта туғруқ ҳолатлари кўп кузатилаётган Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида чуқурлаштирилган социологик тадқиқот ўтказилади.






