АсосийJamiyat

Чет элга ишлаш мақсадида кетаётган Ўзбекистон фуқароси коронавирусга қарши эмланиши шартми?

'Чет элга ишлаш мақсадида кетаётган Ўзбекистон фуқароси коронавирусга қарши эмланиши шартми?'ning rasmi

Саволларга Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова жавоб беради. Бу ҳақда Vaksina.uz маълум қилди.

Савол: Чет элга ишлаш мақсадида кетаётган Ўзбекистон фуқароси коронавирусга қарши эмланиши шартми?  

Жавоб: Авваламбор, савол эгасининг қайси мамлакатга кетаётганлигини билиш муҳим. Негаки ҳар бир хориж давлатнинг чет эл фуқароларига қўйиладиган талаблари бор. Шу сабабли борадиган давлатингизни коронавирус вакцинаси бўйича илгари сурган қонун-қоидалари билан танишиб чиқишингизни маслаҳат бераман.  

Агар вакцина олиш шарти кўрсатилган бўлса, демак эмланишингизга  тўғри келади. Бугунги кунда хорижга чиқиш учун 72 соат ичидаги қўйилган ПЦР (полимер занжир реакцияси) таҳлил синамасининг жавоби сўралмоқда. Вақти келиб, албата, коронавирусга қарши эмланганлик ҳақидаги сертификат билан ҳам ҳеч қандай ташвишсиз чет элга чиқишнинг имкони бўлади.

Савол: Ҳозир эмлаш пунктларида қандай вакциналар қилинмоқда ва уларнинг қай бири аҳоли орасида юқори талабга эга?  

Жавоб: Ҳозирда эмлаш пунктларида ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой, Sputnik V ҳамда  AstraZeneca вакциналари қилинмоқда. Асосан аҳоли ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланишни маъқул кўришмоқда.    

Маълумот  ўрнида айтишим жоизки, ҳозирда AstraZeneca ва Sputnik V вакциналарининг 2-дозаси,  ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг 2 ҳамда 3 дозаларини  эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар