АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонга Эрондан кириб келаётган иссиқ ҳаво оқими кучаяди - "Ўзгидромет"

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб кел...

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-43°, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 39-41° гача кўтарилади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.

    Бошқа янгиликлар