Сўнгги кунларда мамлакатимиз ҳудуди бўйича ёз фаслининг боши учун меъёрий қийматлардан 7-10° га юқори бўлган аномал иссиқ об-ҳаво кузатилммоқда. Бу ҳодиса Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши билан боғлиқдир.
Соҳа мутаҳассисларининг маълум қилишича, дам олиш кунларида иссиқ яна кучаяди, кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 40-43° гача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46 гача исийди, кечалари 22-27° атрофида, республиканинг чўл ҳудудларида баъзи жойларда 30° гача бўлади.






