АсосийJamiyat

Иш хақи ва иш стажи, ОТМда ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаларини талаб қилиш қонунчилик талабини бузади

'Иш хақи ва иш стажи, ОТМда ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаларини талаб қилиш қонунчилик талабини бузади'ning rasmi

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев 1 июндан архив ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича аҳоли учун яратилган имкониятлар тўғрисида маълум қилди.

2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, ҳўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари  аҳолидан иш хақи ва иш стажи, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинган.  

 Фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно.

2021 йил 1 июндан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр — 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади.

Давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда мазкур бандда назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

Ушбу ҳужжатларни давлат архивлари томонидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланишини маълум қиламиз.

 Шунингдек,  Фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда Пенсия жамғармасининг бўлимларининг расмий хатига асосан тегишли архивлар томонидан берилиши амалга оширилади.  

    Бошқа янгиликлар