АсосийJamiyat

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида медаллар сони бўйича 1-ўринни эгаллади

'Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида медаллар сони бўйича 1-ўринни эгаллади'ning rasmi

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида медаллар сони бўйича Осиёда 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган  матбуот анжуманидан Даракчи.уз мухбири хабар берди.

Маълумки, 24-31 май кунлари БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этди. Якунда Осиё чемпионатида иштирок этган 20 нафар боксчимиздан 18 таси юртимизга медал билан қайди.  

Ушбу натижа орқали терма жамоа медаллар сони бўйича Осиёда биринчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа якунига кўра 7 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлди. Бу орқали медаллар сифати бўйича умумий ҳисобда Осиё чемпионатини иккинчи ўринда якунлади

Бошқа янгиликлар