АсосийJinoyat

Қашқадарёда 4 ёшли фарзандини 25 млн сўм эвазига сотмоқчи бўлган аёл ушланди

'Қашқадарёда 4 ёшли фарзандини 25 млн сўм эвазига сотмоқчи бўлган аёл ушланди'ning rasmi

Чироқчи тумани рўйхатида туриб, Шаҳрисабз шаҳрида вақтинча яшовчи (исм-фамилиялар ўзгарган) 35 ёшли Асила Ачилова ва Китоб туманида доимий руйхатда туриб, вақтинча Шаҳрисабз шаҳри “Лайлакон” МФЙда яшовчи 43 ёшли Амира Адилова Асиланинг 4 ёшли ўғли Тоиров Тўлқинни сотишга қарор қилади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.

Бу ҳолатдан хабар топган Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ, Шаҳрисабз тумани ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Асила Ачилова ва Амира Адилова Тоиров Тўлқинни Шаҳрисабз тумани “Лолистон” МФЙда жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида харидорга 25.000.000 сўм эвазига сотаётганда қўлга олинди.

Бошқа янгиликлар