Тошкентда 5-6 май кунлари соат 06:00 дан 13:00 га қадар Триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан қуйидаги йўлларнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
— КХАЙ — Чингиз Айтматов кўчасидан Кўргазма кўчасигача;
— Кўргазма кўчаси — КХАЙ кўчасидан Корхожиота кўчасигача;
— Корхожиота кўчаси — Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасигача.
"Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўраймиз",–дейилади ҳокимлик ахборотида.