Аввалроқ Сирдарё вилояти Сирдарё тумани 5-Ширин маҳалласидаги “Темирйўлчилар ётоқхонаси”да истиқомат қилаётган Гулчинор Умрзоқованинг “темир дафтар”га киритилмаганлиги ва ёш боласи билан қийин аҳволда қолганлиги билан боғлиқ ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглдик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Ушбу ҳолат қўмита аъзолари томонидан ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди. Мурожаатчи Гулчинор Умирзоқова саккиз ойлик боласи билан ётоқхонада эмас, аксинча Сирдарё тумани 5-Ширин маҳалласи Гулистон кўчасида жойлашган 279 - кўпқаватли уйда турмуш ўртоғи Қобил Умирзоқов билан истиқомат қилиши, турмуш ўртоғи ҳам тиббиёт бирлашмасининг маълумотига кўра, соғлом эканлиги, психиатр ва нарколог шифокори хисобида турмаслиги аниқланди.
Бундан ташқари, Қобил Умирзоқов туман ҳокимлиги ёрдамида 2019 йил 23 ноябрь куни "Пенг -Шенг" қўшма корхонасининг қадоқлаш бўлимига ишга жойлаштирилгани, аммо Қ.Умирзоқов 2020 йил 15 феврал куни ўз хоҳиши билан ишдан бўшагани маълум бўлди.
Ўрганишлар давомида Г.Умирзоқова “Ёшлар дафтари”га киритилиб, унга 980 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Аёлнинг ҳозирги вақтда яшаб келаётган Гулистон кўчасида жойлашган 279 – уй, 9-хонадон Сирдарё тумани ҳокимининг 2021 йил 20 майдаги 724-сонли қарорига асосан “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Сирдарё тумани филиали томонидан Г.Умрзоқова номига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан расмийлаштирилиб берилди.






