Ижтимоий тармоқда Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасидан ўтиб кетаётган аёл, йўл бўйидаги гуллар солинган токчани тепиб, ағдариб кетганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида, ушбу ҳолат Самарқанд шаҳри “Душанбе” кўчасида яшовчи, 42 ёшли Г.М. томонидан содир этилганлиги аниқланди.
Суриштирув давомида, ушбу аёл вилоят Руҳий касалликлар диспансерида рўйҳатда туриши, олдин ҳам касаллиги туфайли бир неча маротоба даволаниб чиққанлиги аниқланди.
Айни дамда, фуқарони даволаниш учун руҳий касалликлар диспансерига юбориш чоралари кўрилмоқда.






