АсосийJamiyat

Эрондан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, бугун Ўзбекистон бўйича юқори ҳарорат бўлади

'Эрондан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, бугун Ўзбекистон бўйича юқори ҳарорат бўлади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-43° ни, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46° гачани ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 40-42° гача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорати 25-30° бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар