АсосийJamiyat

Мактабгача таълим вазирлигида вазир ўринбосарлари ўзгарди

'Мактабгача таълим вазирлигида вазир ўринбосарлари ўзгарди'ning rasmi

Мактабгача таълим вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилиб, уларнинг ўрнига янгилари тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Қаҳрамон Олимов вазирнинг биринчи ўринбосари бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Вазирлар Маҳкамасида ишлаб келган Баҳодиржон Онорбоев тайинланди.

Шунингдек, Мақсуджан Йўлдошев вазир ўринбосари бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Вазирнинг янги ўринбосари лавозимига олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Узоқбой Бегимқулов тайинланди.

    Бошқа янгиликлар